Ҳурматли Тоҳир АБДУРАҲМОНОВИЧ!

Image_tadbir: 

Каттақўрғон шаҳар ҳокими в.б., Сенатор  Г.Алимова  “Каттақўрғон тонги” газетаси бош муҳаррири Т.А.Хамидовга табрик йўллади.
Ҳурматли Тоҳир АБДУРАҲМОНОВИЧ!
Сизни  қутлуғ 60 ёшингиз билан самимий табриклайман.
Ўтган даврда Каттақўрғон шаҳри обод ва кўркам гўша сифатида ривож топишида Сизнинг ҳам фидокорона хизматингизни эътироф этамиз.
Қатор йиллар ёшлар ташкилотида, кейинчалик Халқ демократик партияси шаҳар кенгаши раиси сифатида виждонан меҳнат қилганингиз таҳсинга лойиқдир.  Айниқса, Халқ депутатлари шаҳар кенгашида сиёсий фаолиятингиз ва  демократик ислоҳотларни ҳаётга тадбиқ этиш йўлидаги ташаббусларингизни қўллаб – қувватлаймиз.
Сизга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, Ватанимиз фаровонлиги йўлидаги бунёдкорона меҳнатингизда катта зафарлар тилайман

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM