ШАҲАР ДЕЗИНФЕКЦИЯ ҚИЛИНМОҚДА

Каттақўрғон шаҳрида ҳарбий қисм, ИИБ, Миллий гвардия, ўт ўчириш қисми, давлат санитария-эпидемиология осойишталик маркази билан ҳамкорликда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

– Юртимиз синовли кунларни бошидан кечириб турган паллаларда барча ташкилотларимиз бу офат билан курашишда ўз ҳиссасини қўшмоқда, – дейди Каттақўрғон шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова. – Мамлакатимизда юзага келган фавқулодда вазиятдан келиб чиқиб, тизимда фаолият юритаётган мутахассислар коронавирус инфекциясининг кириб келиши, тарқалиши ҳамда юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бормоқда.

Аҳолининг санитария ва гигиена қоидаларига риоя этилишини тўғри ташкил этиш, коронавирус юқишининг олдини олиш мазмунида овозкучайтиргичлар орқали тарғибот ишлари тақдим этилмоқда.

Кўчаларимиз,кўп қаватли уйларнинг ички, ташқи томонлари ҳамда ертўлалари санитария-эпидемиология осойишталик марказлари ходимлари томонидан дезинфекция қилинди.

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, аҳоли саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган бу каби ишлар изчил давом эттирилмоқда.

 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM