МАИШИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ШАХОБЧАЛАРИДАГИ САНИТАРИЯ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ

Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ҳамда Давлат санитария эпидемиология осойишталик маркази шаҳар бўлими билан ҳамкорликда шаҳар марказидаги маиший хизмат кўрсатиш шахобчаларидаги коронавирус ва бошқа юқумли касалликларни тарқалишини олдини олиш мақсадида яратилган шароитларни ўрганиш юзасидан далолатнома тузилди.

Куни кеча ана шу далолатномага биноан депутатлар  Д.Анзиратова, О.Салимова, Д.Хасанова ва ДСЭОМ шаҳар бўлими вакили Д.Омоновалар Алишер Навоий кўчасида жойлашган “Зуҳра” гўзаллик салони, Мукаррама МЧЖга қарашли ошхона, пишириқлар цехи, Шарқ пишириқлари савдо дўкони, мазкур ҳудуддаги “Яшил бозор”, Ш.Маҳкамжонович МЧЖга қарашли ошхонадаги умумий санитария ҳолатини ўргандилар.

Ўрганишларда аниқланган камчиликлар юзасидан ишчи гуруҳ томонидан 1 кунлик муддатда бартараф этиш бўйича муҳлат белгиланди.Шахобчаларда фаолият юритаётган тадбиркорларга ҳуқуқий, санитария-гигиеник тавсиялар, вирусдан ҳимояланиш бўйича эслатмалар берилди.

Шунингдек, шахобчалардаги хизматдан фойдаланаётган фуқароларнинг фикр-мулоҳазалари ҳам ўрганилди. 

Ҳилола ЭРГАШЕВА

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM