Янгиликлар

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДА  КИЧИК ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ РАҚАМЛАРДА

2020 йилннг 1 октябрь ҳолатига рўйхатга олинган кичик бизнес субъектлари сони 1164 тани ташкил этиб, шундан 1101 таси фаолият юритмоқда. Шунингдек,
2020 йил январь-сентябрь ойларида янги ташкил этилган кичик бизнес субъектлари сони 252 тани ташкил этади. Ўз навбатида, фаолиятини тугатган кичик бизнес субъектлари сони 52 тани (жамига нисбатан 4,5 фоиз) ташкил этмоқда.

СПОРТ – СОҒЛИК ГАРОВИ

Бугун, 10 декабрь куни шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова 2 мактаб жамоаси билан учрашиб, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, уларни турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи асослари орқали мухофаза қилиш, спорт ва жисмоний тарбия ходимлари кундалик иш жарёнининг бир бўлагини ташкил этишини таъминлашга кўмаклашиш лозимлиги ҳақида гапирди.

БАДИИЙ ГИМНАСТИКА БЎЙИЧА ШАҲАР БИРИНЧЛИГИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун шаҳримиздаги 17 -Ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактабида спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича шаҳар очиқ чемпионати бўлиб ўтди.  

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДА ДЕМОГРАФИЯ ВА МЕҲНАТ БОЗОРИ

Дастлабки маълумотларга кўра, 2020 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Каттақўрғон шаҳри доимий аҳоли сони 90,4 минг кишини ташкил қилди ва йил бошидан              1,0 минг кишига ёки 0,9 фоизга кўпайди.

Шунингдек, 2020 йилннг 1 октябрь ҳолатига Каттақўрғон шаҳрида  49,9 % аёллар ва 50,1 % эркаклар ташкил этган.

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДА КОРХОНАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, Каттақўрғон шаҳрида 2020 йилннг 1 ноябръ  ҳолатига рўйхатга олинган юридик шахслар сони 1374 тани ташкил қилиб, шундан 1294 таси ёки 94,0 фоизи фаолият кўрсатмоқда.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM