Муқаддас динимизда ҳам қабристонни зиёрат қилиш ва обод қилиш катта савоблар қаторига киритилган. Ушбу қадриятлар халқимизнинг азалий одатидир. Шу боис азалдан марҳумлар қўним топган масканлар — қабристонларни обод қилиш, қабрларни зиёрат этиш, қуриб қолган гиёҳлардан тозалаб, ўрнига гул экиш расм бўлган. Зеро, Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қабр устидаги гиёҳ қуригунга қадар қабр эгаси ҳақига салавот айтиб туришини баён қилганлар.