Янгиликлар

СУБСИДИЯ КИМЛАРГА ВА ҚАЙ ТАРТИБДА БЕРИЛАДИ?

Мамлакатимизда аҳолини уй-жой билан таъминлаш мақсадида яратилган шарт-шароитлар, Давлатимиз раҳбари томонидан субсидия асосида уй-жойларни бериш тартибига оид қулайликлар аҳоли учун, айниқса уй-жойга муҳтож оилалар учун катта имконият бўлмоқда. Кўплаб фуқаролар субсидия асосида ўзларининг уй-жойларига эга бўлмоқдалар. Лекин шу ўринда бир нарсани айтиш жоизки субсидия асосида уй-жойларни бериш тартиби бўйича айрим фуқароларда маълумотлар етарли эмас.

ХОТИН-ҚИЗЛАР УЧУН САЁҲАТ ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ

Мамлакатимизда бугун хотин-қизларга катта эътибор берилиб, уларнинг бахтиёрликда ҳаёт кечиришлари учун улкан шарт-шароитлар яратилмоқда. Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш йўлидаги тизимли ишлар уларни яхши яшашлари учун қулай имконитлар яратмоқда. 

НИГОРАНИ ЭНДИ ЎЗ ТИКУВ МАШИНАСИ БОР

Ёшларни, айниқса, ишсиз ёшларни қўллаб-қувватлаш доирасида олиб борилаётган манзилли ишлар доирасида бугун шаҳримизда ҳам кўплаб ёшлар учун кенг имкониятлар яратилмоқда.

Жумладан, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга кредитлар, асбоб- ускуналар берилиши орқали уларнинг бандлиги таъминланди.

ТАДБИРКОРЛАРНИ ҚАНДАЙ МУАММОЛАР ҚИЙНАЯПТИ?

Бугун Ингичка шаҳарчасидаги 3- сектор штаби биносида тадбиркорлар қабули бўлиб ўтди.

Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Сайипов ҳамда шаҳримиздаги Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири М.Санаевлар томонидан ўтказилган қабул давомида тадбиркорларнинг мурожаатлари тингланди.

ОИЛА - ҲАР БИР БОЛАГА МЕҲРЛИ УЙ 

«SOS - Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 585-сонли Қарорига кўра ташкил топган бўлиб, у ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва «SOS — Киндердорф Интернешнл» халқаро ташкилоти ўртасидаги шартномага асосан олиб боради.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM