Янгиликлар

“Ўрикзор” маҳалласи нуронийларининг масаласи жойида ўрганилди

Шаҳримизда кенг кўламдаги ободонлаштириш, қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Йўллар текисланиб, хонадонлар, маҳаллалар атрофлари обод бўлмоқда. Йўл қурилиши борасидаги ишлар доирасида кўчалар четларига лотоклар ўрнатилиб аҳоли учун қулайликлар яратиш чоралари кўрилмоқда. Албатта, бу ишлар сифатли ва талаб даражасида бўлиши мақсадга мувофиқ. 

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДА ЭМЛАШ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Бугун таҳлиллар пандемияга қарши курашишнинг энг самарали ва мақбул йўли, бу – аҳоли орасида иммун қатламни ҳосил қилиш эканлигини кўрсатмоқда. Бунинг учун вакциналар билан эмланиб, иммунитет шакллантирилиши лозим. Шу боис бугун касалликка қарши эмлаш тадбирларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Каттақўрғон шаҳрида саноат ишлаб чиқаришда кичик бизнеснинг ҳиссаси

Бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз ички бозорини товар ва хизматлар билан таъминлашда, аҳоли бандлиги ва реал даромадларини оширишда, ресурсларни оқилона тақсимлаш ва улардан самарали фойдаланишда, ижтимоий гуруҳлар даромадларининг номутаносиблигини камайтиришда, иқтисодиётнинг турли тармоқлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни яхшилашда катта аҳамиятга эга бўлиб, ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асосий катализатори ҳисобланади. 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM