Янгиликлар

БАЙРАМ ОЛДИ АРЗОНЛАШТИРИЛГАН ЯРМАРКА

Байрам яқин. Ҳадемай халқимиз, энг улуғ ва энг азиз айём Мустақиллигимизнинг 30 йиллигини кутиб олади.

Байрам олди Каттақўрғон шаҳрида ҳам аҳолига қулайлик яратиш мақсадида шаҳар ҳокимлиги томонидан арзонлаштирилган озиқ-овқат савдо ярмаркаси ташкил қилинди.

500 МИНГ СЎМ МИҚДОРДАГИ МОДДИЙ ЁРДАМ ПУЛИ ТАРҚАТИЛДИ

Яқинда “Навбаҳор” маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги  қарори ижросини таъминлаш мақсадида шаҳар ҳокими раҳбарлигидаги 1- сектор ҳудудида яшовчи “Темир дафтар”га киритилган 84 нафар оиланинг 18 ёшгача бўлган фарзандларига 500 минг сўм миқдордаги моддий ёрдам пуллари тарқатилди.

МУСТАҚИЛЛИКНИНГ 30 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНДИ

Шу кунларда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан Республикамизнинг барча ҳудудларида Мустақиллигимизнинг ўттиз йиллиги ҳамда партиянинг тарғиботига бағишланган  “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида оммавий тадбирлар ўтказилмоқда.

ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИГА МОДДИЙ ТЕХНИК ЖИҲОЗЛАР БЕРИЛДИ.

Бугун жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва маҳаллаларда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашда профилактика инспекторларининг хизматлари беқиёс бўлмоқда. Самарали фаолият учун эса моддий техника базанинг талаб даражасида бўлиши муҳим ҳисобланади. Кейинги йилларда республика миқёсида бу борада амалий ишлар олиб борилди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM