Янгиликлар

МАҲАЛЛАЛАРДАГИ ҚУРИЛИШЛАР АВЖИДА

Шаҳар ҳокими иш фаолиятини бошлаган дастлабки кунларданоқ маҳаллалар ҳаёти билан, яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб маҳаллаларнинг ободлигига алоҳида эътибор қаратган эди.

Зеро, маҳаллалар давлат ва аҳолини боғловчи асосий кўприк вазифасини ўтайди. Маҳаллаларнинг обод, тинч ва хавфсиз бўлиши бугунги куннинг ҳам талаби аслида.

CОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ВАКИЛЛАРИ КАТТАҚЎРҒОНДА  

Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини сақлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса Давлатимиз раҳбари бевосита қўллаб-қуватлашлари билан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд аҳоли қатламига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

ХАЛҚАРО ТАДҚИҚОТЛАРДА ИШТИРОК ЭТИШНИНГ АҲАМИЯТИ

Халқаро баҳолаш дастурларида муваффақиятли иштирок этиш, бевосита таълим сифатини ошириш билан боғлиқдир. Унда иштирок этиш, нафақат Ўзбекистон, балки, жаҳон ҳамжамиятида ўқувчиларнинг ўқув дастурларини ёдда сақлаб қолганлигини баҳолашдан, яъни мактабда эгаллаган билимларини ҳаётда қўллай олиши, ижодий ва мантиқий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш ва уни баҳолашга ўтишда муҳим ҳисобланади. Бу борада республикамизда тизимли ишлар олиб борилмоқда.

КАТТАҚЎРҒОНЛИК УЧ АВЛОД ВАКИЛЛАРИ УЧРАШДИЛАР

Мамлакатимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Ушбу тадбирлар доирасида шаҳримизда “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” номли эзгу ғоя асосида ўтказилган “Уч авлод” учрашуви каттақўрғонликларга ҳам байрам шукуҳини бахш этди. 

БАЙРАМ ШУКУҲИ БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИДА ҲАМ АКС ЭТМОҚДА

Шу кунларда бутун мамлакатимиз сингари шаҳримизда ҳам Давлатимиз Мустақиллигининг 30 йиллик байрам шукуҳи кезмоқда. Каттақўрғон шаҳрида байрам олди кўплаб ижтимоий соҳа объектларида кенг кўламдаги қурилиш бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM