Янгиликлар

СЕМИНАР ТРЕНИНГ ШАҲАР ИНВЕСТИЦИОН САЛОҲИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАСИГА БАҒИШЛАНДИ

Ҳудуднинг иқтисодий салоҳияти ва бошқа имкониятларини ҳисобга олган ҳолда аниқ лойиҳаларни шакллантириш мақсадида “Лойиҳа гуруҳи” фаолиятини ташкил этиш кўзда тутилган.

ИЖРО ИНТИЗОМИ ЮЗАСИДАН ТЕГИШЛИ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ

Куни кеча вилоят ҳокимлигида видеоселектор тарзида бўлиб ўтган йиғилиш кун тартибидаги масалалардан келиб чиқиб, шаҳар ҳокими Г.Алимова ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида  йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда шаҳар ҳокимлиги вакиллари, маҳаллалар вакиллари ва бошқа мутасаддилар қатнашдилар.

МАҲАЛЛАЛАРДАГИ ИСЛОҲОТЛАР АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Маҳаллалар тизимида амалга ошрилаётган ислоҳотлар аҳоли турмуш шароитини яхшилашга қаратилганлиги билан аҳамиятли бўлмоқда. Айниқса,  жорий йилнинг  “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилиниши маҳаллаларда туб ўзгаришларни амалга оширилишида муҳим қадам бўлмоқда. Президентимиз ташаббуси билан маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари лавозими ташкил қилингани ҳам бунинг амалий натижасидир.

Шаҳар ҳокими ва сектор раҳбарлари маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан учрашди

Президентимиз  ташаббуси билан маҳаллаларда ёшлар етакчилари лавозими жорий этилди. Жорий йил 19 январда чиқарилган “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли Президент қарори билан уларнинг вазифалари белгилаб берилди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM