КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР ҲОКИМИ ГАВҲАР АЛИМОВАНИНГ ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАБРИК СЎЗИ
09.05.2022 - 09:46Ассалому алайкум, қадрли дўстлар, меҳнат фахрийлари!
Аввало, Сиз, азизларни Хотира ва қадрлаш куни билан муборакбод этаман.
Бугунги қутлуғ айёмда барчамиз, минглаб уруш ва меҳнат фронти қатнашчиларини – довюрак ота-боболаримиз, сабр-матонатли оналаримиз, момоларимизнинг номларини ҳурмат билан тилга оламиз.
Бугун Хотира ва қадрлаш кунини нишонлар эканмиз, халқимизнинг уруш йилларида кўрсатган мислсиз қаҳрамонликлари ҳақида гапирмасликнинг иложи йўқ.