Янгиликлар
КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР ҲОКИМИ ГАВҲАР АЛИМОВАНИНГ ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАБРИК СЎЗИ
09.05.2022 - 09:46Ассалому алайкум, қадрли дўстлар, меҳнат фахрийлари!
Аввало, Сиз, азизларни Хотира ва қадрлаш куни билан муборакбод этаман.
Бугунги қутлуғ айёмда барчамиз, минглаб уруш ва меҳнат фронти қатнашчиларини – довюрак ота-боболаримиз, сабр-матонатли оналаримиз, момоларимизнинг номларини ҳурмат билан тилга оламиз.
Бугун Хотира ва қадрлаш кунини нишонлар эканмиз, халқимизнинг уруш йилларида кўрсатган мислсиз қаҳрамонликлари ҳақида гапирмасликнинг иложи йўқ.
МЕҲР ОҒУШИДА
07.05.2022 - 18:55Юртимизда олиб борилаётган одилона сиёсат кучли ижтимоий ҳимояга асосланганлиги билан ҳам аҳамиятли. Айниқса, имконияти чекланган фуқароларга кўрсатилаётган ёрдам, берилаётган эътиборни бу борадаги ишларнинг амалий натижаси сифатида кўриш мумкин.
Бугун шаҳримиздаги 90 га яқин ана шундай имконияти чекланган ҳамшаҳарларимизга ҳам меҳр кўрсатилди.