Янгиликлар

Ёз-ўтмоқда соз!

Мактабни тугатиб ёзги таътилга чиққан болажонлар турли оромгоҳларда дам олмоқдалар.
Яқинда каттақўрғонлик болажонлар ҳам Каттақўрғон “Ёғ-мой” АЖ га қарашли “Фарход” оромгоҳига таътилни ўтказиш учун жўнаб кетган эдилар.
Айни дамда болажонлар оромгоҳда ташкил қилинган турли маданий тадбирлар ва спорт тўгаракларида фаол иштирок этиб, вақтларини мазмунли ўтказмоқдалар.
10 июнда бошланган ушбу 1-оқим 22 июнгача давом этади.

МЕҲРИНГИЗНИ АЯМАНГ МЕНДАН, ОНАЖОН!

Ҳар бир ота-она фарзанди дунёга келганда унинг бахтини ўйлаб исм қўяди, меҳр беради. Фарзанд – инсон ҳаётининг мазмуни, насл-насабини давом эттирувчиси, оиланинг мустаҳкам занжиридир. Яхши, солиҳ фарзанд – ота-онанинг бахт-иқболи, икки дунё саодатига етказувчи дилбанди. Фарзандларнинг “жаннат райхонлари” деб тавсифланиши бежиз эмас. Аммо у одобли, яхши фазилатлар соҳиби, итоаткор ва қобил бўлгандагина ота-онасига раҳмат ва бахт-хурсандчилик келтиради.

“АСАЛАРИ ИБРАТИ” СПЕКТАКЛИ ТОМОШАБИНЛАР ОЛҚИШИГА САЗОВОР БЎЛДИ

Яқинда олий таълим муассасалари ўртасида ўтказилган "Энг яхши талабалар театр студиялари" танловининг ҳудудий босқичида муваффақиятли иштирок этган СамДУ Каттақўрғон филиалининг “Мажидий издошлари” жамоаси республика босқичига йўлланмани  қўлга киритган эди.

Куни кеча шаҳар драма театрида ушбу спектакль каттақўрғонлик театр ихлосмандлари эътиборига ҳавола қилинди.

Каттақўрғонлик болажонлар "Фарход" оромгоҳига жўнаб кетдилар 

 Каттақўрғон шаҳар "Ёғ-мой" АЖ га қарашли “Фарход” болалар оромгоҳи яна болажонларни ўз бағрига олди. Оромгоҳда мавсумда давом этадиган 4 та оқимнинг биринчиси бугун,  10 июндан бошланди.  
Эрта тонгдан оромгоҳга  кетаётган болажонларни шаҳар ҳокимлиги ҳамда Халқ таълими бўлими вакиллари кузатиб қолдилар.
Шаҳар ҳокими Г.Алимова болажонларни кузатар экан оромгоҳда вақтларини мазмунли ўтказишларини таъкидлади. 

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийларининг моддий таъминотини яхшилаш ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимни такомиллаштириш тўғрисида

Жорий йилнинг 8 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийларининг моддий таъминотини яхшилаш ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимни такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга асосан,

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM