Янгиликлар

КАТТАҚЎРҒОНЛИКЛАР МУБОРАК ҲАЖ ЗИЁРАТИГА ЖЎНАБ КЕТДИЛАР

Маълумки, юртимиз фуқароларининг ҳар йил "Ҳаж" ва "Умра" зиёратига бориб келишлари юқори савияда ташкил этилади.

Жумладан, жорий йилда ҳам "Ҳаж" ибодатини амалга ошириш борасидаги ишлар доирасида кўплаб ҳамшаҳарларимиз ушбу бахтга мушарраф бўлдилар.

ГАВҲАР АЛИМОВА МУВАФФАҚИЯТЛАРИДА ЖУРНАЛИСТЛАРНИ ЎРНИ АЛОҲИДА ЭКАНЛИГИНИ ТАЪКИДЛАДИ

Бугун жамият ҳаётини оммавий ахборот воситаларисиз тасаввур этиш қийин. Зеро, улар ўзларининг фаолликлари ва тезкорликлари билан бугун юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар мазмуни, ўзгаришлар, барча соҳалардаги бунёдкорлик ишлари ҳақида аҳолига холис ва ҳаққоний ахборотларни етказмоқдалар.

ШАҲАР ҲОКИМИ ГАВҲАР АЛИМОВАНИНГ 27 ИЮНЬ - МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ

Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари!

Авваламбор, Сиз азиз журналистларни, барча жонкуяр ижодкорларни, соҳа фахрийларини 27 июнь — “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари” куни билан самимий табриклайман.

Матбуот ва ОАВ ходимлари куни олдидан веломарафон ўтказилди 

Бугун эрта тонгдан шаҳар дарвозаси олдидан бошланган веломарафон матбуот ва ОАВ ходимлари кунига бағишланди. Шаҳар ҳокими ташаббуси билан ўтказилган марафонда  матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ва блогерлар, матбуот котиблари, ижодкорлар, муассаса ва ташкилотларнинг раҳбарлари, турли соҳа вакиллари, ёшлар иштирок этдилар.
Веломарафон Амир Темур кўчаси бўйлаб шаҳар дарвозаси олдидан бошланиб шаҳар марказий ўйингоҳига қадар давом этди. 

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM