Янгиликлар

БИТИРУВЧИ ЁШЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДОЛЗАРБ МАСАЛА

Жорий ўқув йилида ҳам минглаб ёшлар умумтаълим ҳамда касб-ҳунар мактабларини тамомладилар. Уларни келгусида иш билан таъминлаш ёки олий таълимга қамраб олиш борасидаги ишлар бугуннинг долзарб масалаларидан ҳисобланади.

Шу кунларда шаҳримиздаги битирувчи ёшлар билан бўлиб ўтаётган учрашувлар ушбу масалага бағишланмоқда.

4 СЕКТОРДАГИ МАКТАБЛАРНИ 400 НАФАР ЎҚУВЧИ БИТИРДИ

Ушбу битирувчиларнинг келгусидаги тақдири қандай кечади?

Бугун шаҳар педагогика коллежида бўлиб ўтган “Ҳоким ва битирувчи ёшлар учрашуви”да ёшлар ва масъулларнинг бу борадаги ишлар юзасидан фикр ва мулоҳазалари эшитилди.

КОНСТИТУЦИЯВИЙ ИСЛОҲОТЛАР:ИНСОН ШАЪНИ ВА ҚАДР-ҚИММАТИ МУЖАССАМ

Мамлакатимизда олиб борилаётган кучли ижтимой ҳимояга асосланган, фуқаролик ҳуқуқий демократик жамият барпо этиш борасидаги илоҳотлар замирида инсон шаъни, қадр-қиммати мужассам. Шу кунларда ушбу ислоҳотларни амалга оширишда муҳим омил бўлган бош қомусимиз Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш борасидаги изчил ишлар олиб борилмоқда.

БИТИРУВЧИ ЁШЛАР ВА ҲОКИМ УЧРАШУВИ САМИМИЙ БЎЛДИ

Ёшлар келажагимиз. Шу боисдан уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, айниқса, уларни бандликларини таъминлаш бугунги куннинг долзарб ва асосий масалаларидан ҳисобланади.  Ушбу ишлар доирасида шу кунларда битирувчи ёшлар билан “Ҳоким ва ёшлар” учрашувлари ўтказилмоқда.

ГИЁҲВАНДЛИК -ХАВФЛИ ИЛЛАТ:ЁШЛАР УШБУ ИЛЛАТГА ҚАРШИ

Бугун инсоният илм-фан, техника таррақиёти натижасида янги-янги чўққиларини забт этаётган бир даврда  миллат келажагига таҳдид солувчи гиёҳвандлик иллатининг мавжудлиги ачинарли ҳол. Шу боисдан бугун дунё ҳамжамиятида, мамлакатимизда ҳам  ушбу иллатга қарши курашиш борасида муҳим тадбирлар амалга оширилмоқда.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM