КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР ҲОКИМИ ГАВҲАР АЛИМОВАНИНГ КАТТАҚЎРҒОНЛИКЛАРГА ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
09.07.2022 - 10:16Ассалому алайкум, азиз каттақўрғонликлар!
Сизларни шукроналик ва меҳр-оқибат айёми– муборак Қурбон ҳайити билан самимий қутлайман.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги
Расмий веб-сайти
Сизларни шукроналик ва меҳр-оқибат айёми– муборак Қурбон ҳайити билан самимий қутлайман.
Халқимизда байрамлар, айниқса ҳайит арафасида бир-бирининг ҳолидан хабар олиши, меҳр-мурувват кўрсатиши азалий одатларимиздан ҳисобланади. Куни кеча шаҳримиздаги “Миёнкол” маҳалласида нуронийлар иштирокида дастурхон атрофидаги учрашувда ҳам ушбу қадриятларимиз ўзини янада юксак намоён этди.
Каттақўрғон шаҳрини ижтимой-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар доирасида кўплаб мактаб ва мактабгача таълим муассасалари, маҳаллаларда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. Айниқса, маҳаллалардаги қурилиш, бунёдкорлик ишлари сабаб 10 дан ортиқ маҳаллалар янги бинога эга бўлди.
Шу кунларда яна бир маҳалла “Яккабоғ” маҳалласи учун ҳам янги бино қурилмоқда. Бугун ушбу маҳаллада бўлган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова қурилиш ишлари билан танишди.