Янгиликлар

Шаҳар ДСИ томонидан олиб борилаётган “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосидаги ишлар

Тадбиркорлик субъектларининг солиқ юкини камайтириш ва бизнес юритишни соддалаштириш мақсадида Президентимизнинг 2022 йил 28 июндаги ПФ-162-сон фармони билан солиқ соҳасига қатор ўзгартиришлар киритилди. 

ҚУРБОН ҲАЙИТИ МУНОСАБАТИ БИЛАН КАТТАҚЎРҒОН ШАҲАР ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИДА ХАЙРИЯ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА!

Улуғ Қурбон Ҳайит байрамини нишонлаш муносабати билан Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Х.Х.Хамраев ташаббуси билан Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ж.М.Носиров ва Тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими билан биргаликда ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида хайрия тадбири ташкил этди. Акция давомида моддий ёрдам ва дори-дармонлар тарқатилди.

ҲАРБИЙЛАР ҲАМ ХАЙРЛИ ИШДАН ЧЕТДА ҚОЛМАДИЛАР

Улуғ айём Қурбон ҳайити муносабати билан қалбида эзгулик ва одамийлик мужассам бўлган ҳар бир инсон қўлдан келгунча меҳр-мурувват улашмоқда. Ушбу хайрли ишдан ҳарбийлар ҳам четда қолмадилар.

ҲАЙИТГА ҲАЙИТЛИК УЛАШИЛДИ

Топганини яқинлари, қўни-қўшнилари билан баҳам кўришдек юксак инсоний фазилатлар  халқимизга хос. Шу кунларда Қурбон ҳайити муносабати билан бу каби азалий қадриятларимиз янада бўй кўрсатмоқда. 
Ҳайитга ҳайитлик улашиш мақадида шаҳар ҳокимлиги вакиллари ҳам шаҳримиздаги бир қатор хонадонларда бўлдилар.

МАМЛАКАТИМИЗДА ИНСОН ВА УНИНГ ШАЪНИ ОЛИЙ ҚАДРИЯТ

Бугун юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг барчаси инсон шаъни, қадр-қимматини улуғлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Айниқса, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш шароитини янада яхшилаш борасидаги ишлар эътиборга лойиқ.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM