ТАЙИНЛОВ
22.07.2022 - 10:43Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмасида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Х.Х.Хамраевнинг буйруғи билан Элмуродова Чарос Ахмаджоновна Каттақўрғон шаҳар Туғруқ бўлими мудири лавозимига тайинланди. Йиғилишда Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари - Носиров Жамшид Мамаджонович ҳам иштирок этди.