Янгиликлар

Фуқаролар мурожаати эътиборда

Самарқанд вилоят ҳокими тасдиқлаган режа-жадвалга асосан, Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари томонидан маҳаллаларда фуқаролар билан учрашувлар ўтказиб, мурожаатлари тингланмоқда.

МУТРИБАНИНГ ДЕВОНИ КИТОБХОНЛАР ЭЪТИБОРИДА

Каттақўрғон ўзининг бой адабий-бадиий мероси билан республикамизда ўз ўрни ва мавқеига эга шаҳар. Буни шаҳардан ўз даврининг етук ижодкорлари етишиб чиққанлиги, ўзгача ижод мактаби шаклланганлиги мисолида ҳам кўриш мумкин.

Тарғибот тадбири “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳиятига бағишланди

Маълумки яқинда Давлатимиз раҳбари томонидан «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун имзоланди. Қонун чуқур муҳокамаларга таянган ҳолда маҳаллий ва хорижий ривожланган давлатлар тажрибалари асосида ишлаб чиқилди.

Ҳоким ўринбосарларининг ингичкаликлар билан учрашуви бўлиб ўтди

Ўтаётган ҳафта давомида маҳаллаларда шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари томонидан аҳоли билан учрашувлар ўтказилди. Уларда фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, ижросини таъминлаш назоратга олинди.
Ҳоким ўринбосарлари М.Тошпулатов иштирокида Абдулла Қаҳҳор, Ж.Носиров иштирокида “Нуробод”, Ж.Ахмедов иштирокида “Каттақўрғон” ҳамда И.Маматов иштирокида Ислом Шоир маҳаллаларида ингичкаликлар билан ҳам учрашувлари ўтказилди.

КАТТАҚЎРҒОНЛИК КЕЛАЖАК ЖАВОХИРЛАРИНИНГ КЕЛГУСИДАГИ ИШЛАРИГА ОМАД ТИЛАЙМИЗ

Бугун мамлакатимизда ёшлар ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан ҳисобланади. Уларни муносиб таълим олишлари борасидаги имкониятлардан бири сифатида мамлакатимизда битирувчи ёшларни иш билан таъминлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM