Янгиликлар
"ОБОД МАҲАЛЛА" ДАСТУРИ АМАЛДА
22.08.2022 - 18:10Хозирги кунда шаҳримизда Мамлакатимиз Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-172-сон қарорига асосан Каттақўрғон шаҳри бўйича 2022 йил “Обод маҳалла” дастури доирасида минтақавий йўллар (ички кўчалар)ни яхшилаш борасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
"Зомин" маҳалласи фуқароларининг мурожаатлари тингланди
22.08.2022 - 17:51Ўзбекистон Республикаси Президентининг Каттақўрғон шаҳридаги Халқ қабулхонаси, Каттақўрғон шаҳар 4-сектор штаби ва ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда 2022-йил 2-ярим йиллигида “маҳаллабай” сайёр қабуллар ўтказиш бўйича иш режа тасдиқланган.
Бугун 4-сектор ҳудудидаги “Зомин” маҳалласи биносида Каттақўрғон шаҳар ДСИ бошлиғи ўринбосари Ф.Ғаниев ва шаҳардаги 4-секторга бириктирилган мутасадди ташкилот вакиллари иштирокида ушбу маҳалла фуқаролари билан сайёр қабул ўтказилди.