Янгиликлар

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ СИФАТИ :ЖОРИЙ ҲОЛАТ ВА ИСТИҚБОЛДАГИ ВАЗИФАЛАР

Бугун “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари иштирокида бўлиб ўтган конференция шундай номланди.

ИНГИЧКА ШАҲАРЧАСИ АҲОЛИСИ ЧУҚУРЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг 2021 йил 24 апрелдаги "Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида хатлов натижаларини умумлаштириш ва хавф гуруҳлари билан ишлашни ташкиллаштириш тўғрисида"ги 86-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Х.Х.Хамраев бошчилигида Каттақўрғон шаҳридаги саломатлик ва касалланиш ҳолатидан келиб чиқиб, хавф гуруҳларига мансуб аҳолига профилактика ва тиббий-санитария ёрдамлари кўрсатилди.

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДА УСТОЗЛАР МИЛЛИЙ ФОРУМИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун шаҳар Драма театрида “Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” бош ғояси асосида “Устозлар миллий форуми” бўлиб ўтди.

Унда шаҳар ҳокими Г.Алимова, вилоят ҳокимининг таълим бўйича маслаҳатчиси С.Усмонов ҳамда шаҳар Халқ таълими ходимлари, фахрий педагоглар иштирок этдилар.

Агар иштиёқ бўлса, қолоқ мактаб энг яхши мактабга айланади

Жамоада гуруҳбозлик авж олган, таълим сифати тушиб кетган мактабни шаҳар миқёсидаги энг юқори рейтингга олиб чиқиш осонми? Нега буни барча мактаб раҳбарлари ҳам уддалай олмайди? Таълим-тарбия ва жамоада аҳилликни йўлга қўйишнинг қандай сир-асрорлари бор? Мақоламиз қаҳрамони Озода Салимова тажрибасидан келиб чиққан ҳолда бу ҳақда ўз мулоҳазаларини билдирди.

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ!

Бугун шаҳар Ахборот-кутубхона марказида Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими билан ҳамкорликда Мустақилликнинг 31 йиллиги муносабати билан "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида мусиқий кеча ўтказилди.
Кечани Ахборот-кутубхона маркази директори Ў.Негматов очиб берди ва мустақил тараққиётимиз давомида амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар ҳақида сўз юритди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM