Янгиликлар

ҚУРИЛИШЛАР ҚАЧОН ЯКУНИГА ЕТАДИ?

Маълумки, Каттақўрғон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 580-сонли қарори қабул қилинган. Унга кўра шаҳарда 2020-2022 йилларда соҳалар кесимида амалга оширилиши лозим бўлган қурилиш-таъмирлаш, бунёдкорлик ишлари, уларни молиялашлаштириш манбалари ва ушбу лойиҳаларни бажарилиши учун масъуллар белгиланган эди.

“БАХТИЁР ОИЛА” КИТОБИ БЎЙИЧА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Жамиятда бахтли ва бахтиёр оилалар қанчалик кўп бўлса унинг  фаровонлиги  ва  тараққиёти янада юқори бўлади.  Зеро, оила жамиятнинг асосий ва кичик бўғинидир. Бахтли оилада юрт тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган фарзандлар камолга етади.

Куни кеча шаҳримиздаги 14 -умумтаълим мактабида ўтказилган маънавий маърифий тадбир ушбу масалага бағишланди.

“ОҚ-ОЛТИН” МАҲАЛЛАСИ ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИНИНГ ФАОЛИЯТИ ЮЗАСИДАН СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан маҳаллаларда ҳоким ёрдамчиси лавозими жорий этилди. Уларнинг самарали меҳнатлари билан бугун маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш шу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар тизимли равишда амалга оширилмоқда.

"Дамариқ" маҳалласида учрашув ўтказилди  

Самарқанд вилоят ҳокими тасдиқлаган жадвалга кўра шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Ҳ.Шодиева ҳамда Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Ф.Қурбоновлар бугун “Дамариқ” маҳалласида бўлдилар.

Аҳоли муаммоларида келиб чиқиб, бўлиб ўтган учрашувда маҳаллада қилинган ишлар бўйича сўз юритилди.

Энди ҳокимнинг шахсий қабули чоршанба куни ўтказилади 

Бугун шаҳар ҳокими Гавҳар Алимованинг фуқаролар билан навбатдаги қабули ўтказилди. Шаҳар Халқ қабулхонасида бўлиб ўтган қабулда 10 дан ортиқ  фуқаролар иштирок этдилар.
Қабул давомида фуқаролардан электр ва газ бўйича қарздорлик, таълим соҳасида, моддий ёрдам олиш ва бошқа масалалар бўйича мурожаатлар қабул қилинди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM