“Уч авлод учрашуви” ўтказилди
22.12.2022 - 18:27Каттақўрғон гарнизони ҳарбий қисмда “Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди. Унда Каттақўрғон Мудофаа ишлари бўлими Ватан таянчи отряди раҳбари, нафақадаги подполковник Хасан Ашуров, ёшларни чақириққа қадар тайёрлов ўқитувчиси, нафақадаги катта лейтенант Шерзод Ҳусанов ҳамда Каттақўрғон шаҳар 11-мактабнинг Миллий гвардияга ихтисослашган 9-синф ўқувчи- ёшлари ва ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари иштирок этдилар.