Янгиликлар

“BUYUKLAR AVLODIMIZ” TANLOVI G‘OLIBLARI ANIQLANDI

Kattaqo‘rg‘on shahar hokimligi, Respublika Ma’naviyat va ma’rifat markazi shahar bo‘linmasi va Kattaqo‘rg‘on shahar Xalq ta’lim bo‘limi tomonidan buyuk allomalarimiz Alisher Navoiyning 582 yilligi hamda Zahiriddin Muhammad Boburning 540 yilligi munosabati bilan umumta’lim maktablari o‘rtasida “Buyuklar avlodimiz” nomli videoroliklar tanlovini e’lon qilingan edi. 

ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИНИНГ ТАШАББУСИ

"Инсонга эътибор ва сифатли таълим" йилида “Ермачит” маҳалласи ҳоким ёрдамчисининг ташаббуси билан шаҳримиздаги 18 умумтаълим мактабида тўгарак ташкил этилди. Бундан кўзланган мақсад битирувчи синф ўқувчиларини меҳнат бозорига кириб келишга тайёрлаш.

Гиёҳвандлик аср вабоси

Гиёҳвандлик аср вабоси сифатида тан олинган иллатдир. Ушбу иллат таъсирига айниқса, ёшларнинг тушиб қолиши ҳақиқий фожеа. 

Шаҳримиздаги “Ҳайдарчаман” маҳалласи ёшлар етакчиси С.Ҳамидов ҳамда шаҳар маданият бўлими ходими Ж.Пулатовлар томонидан 6 умумтаълим мактабида ўтказилган тарғибот тадбири давомида бу ҳақида тушунтириш берилди.

Болалар масалалари бўйича комиссия аъзолари иштирокида ўқув семинари ташкил этилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро болаларни ҳимоя қилиш жамғармаси – ЮНИСЕФ ташкилотининг роли ҳар бир ҳудудда яшаш шароитларини ҳисобга олган ҳолда тегишли минтақавий ва миллий дастурлар ёрдамида болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг тўлиқ ва уйғун ривожланиши учун зарур шарт-шароитларни яратишдан иборат.

 Шаҳар ҳокимини қабули ўтказилди

Бугун шаҳар Халқ қабулхонасида шаҳар ҳокими Гавҳар Алимованинг фуқаролар қабули ўтказилди. Қабул давомида фуқароларнинг 20 дан ортиқ мурожаатлари ўрганилди.
Уй-жой олиш, соғлиғини тиклашда моддий ёрдам, мол-мулк, оилавий ва бошқа масалалар бўйича  тушган  мурожаатларнинг 7 тасига тушунтириш берилди. 4 таси жойида ҳал этилди. Шунингдек, муддат талаб этадиган қолган мурожаатларни ижросини таъминлаш юзасидан тегишли ташкилотлар мутасаддиларига топшириқлар берилди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM