Янгиликлар

Таълим соҳаси ходимлари ҳам хашарда фаол қатнашмоқдалар

Бугун шаҳримизда кенг кўламдаги ободончилик ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу хайрли тадбирда таълим сохаси ходимлари ҳам фаоллик билан иштирок этмоқдалар.

Республика Ишчи гуруҳи шаҳар Тиббиёт бирлашмасида бўлди

Куни кеча Олий Мажлис Сенати Кенгашининг топшириғига кўра Республика Ишчи гуруҳи Каттақўрғон шаҳридаги Тиббиёт бирлашмасида бўлди.
Шаҳар ҳокимлиги вакиллари ҳамроҳлигида бирлашмада Репродуктив саломатликни сақлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўргандилар.

ОТАЛИҚҚА ОЛИНГАН ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШ ҲОЛАТИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

Ёшлар билан манзилли ишлашни ташкил қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида шаҳримиздаги 6045 нафар ёшлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга бириктирилган. 
Куни кеча шаҳар прокуратурасида Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими, ёшлар етакчилари ва бириктирилган масъуллар иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда бу борада олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Қонунбузар маъмурий жаримага тортилди

Бугун шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими томонидан Каттақўрғон шаҳар, Амир Темур кўчасининг белгиланмаган жойига фуқаролар томонидан қурилиш ва маиший чиқиндиларининг ташланганлиги аниқланиб, қонунбузарга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди.  

“ЗУМРАДОЙЛАР ДАВРАСИ” ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

8 - Мактабгача таълим ташкилотида ташкил қилинган “Зумрадойлар давраси” танлови ҳақиқий Зумрад қизларни кашф қилди.
Тадбирда шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Алишер Даминов, мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари ҳамда болаларнинг оналари иштирок этдилар.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM