“Ёшлар дафтари”дан  ёшлар учун имконият

Image_tadbir: 

Давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан йўлга қўйилган “Ёшлар дафтари”  кўплаб ёшлар учун катта имконият бўлмоқда. Бугун  ушбу дафтардаги 18 нафар каттақўрғонлик ёшларнинг ҳам бандлиги таъминланадиган бўлди. Жумладан, “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлигини йўлга қўйишни истаган ҳамда ишсиз ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида пишириқ печлари, компьютер жамланмаси, ноутбук, тикув машинаси ва мотокультиваторлар тақдим этилди.

Ушбу жараёнда иштирок этган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова бу каби ишлар бугун юртимизда ёшларга берилаётган юксак эътиборнинг намунаси эканлигини таъкидлади ва уларнинг келгусидаги ишларида муваффақият тилади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM