“БИЗ ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИМИЗ”

Узоқ йиллик тарихга эга бўлган халқимиз тарихида Конституция муҳим аҳамият касб этади. Унинг замирида жамият ривожини белгиловчи  тартиб-интизом мужассамдир. Ана шу муборак ва тарихий сана 1992 йил 8 декабрь Конституциямиз қабул қилинганлигининг  26 йиллиги муносабати билан шаҳар Тиббиёт коллежида шаҳар прокурори ташаббуси билан ташкил қилинган хайрия тадбири ушбу шиор остида бўлиб ўтди.

300 киши иштирокида ўтказилган ушбу тадбирга шаҳар ҳокимлиги, прокуратура ходимлари шаҳар спорт қўмитаси ва тиббиёт коллежи ишчи ходимлари  ва талабалари қатнашдилар. Уни шаҳар прокурори Эркин Шарипов кириш сўзи очди ва йиғилиш қатнашчиларини байрам билан қутлади.

Тадбирнинг бадиий қисмидаги “Конституция таянчимиз”, “Гиёҳвандликнинг оғир оқибатлари” каби саҳна кўринишлари, ўқувчиларнинг ва спорт қўмитаси аъзоларининг чиқишлари барчага яхши кайфият улашди.

Фаол иштирокчилар прокуратуранинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM