Каттақўрғон шаҳрида 2020 йил январ-август ойларида бозор хизматлари қуйидагича қайд этилди:
Хизматлар ҳажми жами 160 199,1 млн. сўмни ташкил этган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 96,2 фоизни ташкил этди.
Шундан:
- алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми 1618,0 млн. сўмни ташкил этган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 65,2 фоизни;
- молиявий хизматлар ҳажми 489,5 млн. сўмни ташкил этган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 63,5 фоизни;
- транспорт хизматлари ҳажми 51179,1 млн. сўмни ташкил этган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 98,5 фоизни;
- яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми 6414,2 млн. сўмни ташкил этган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 80,4 фоизни;
- кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар ҳажми 7114,6 млн. сўмни ташкил этган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 84,3 фоизни;
- таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми 2550,3 млн. сўмни ташкил этган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 81,1 фоизни;
- соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар ҳажми 2387,6 млн. сўмни ташкил этган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 93,0 фоизни;
- ижара хизматлари ҳажми 5762,3 млн. сўмни ташкил этган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 84,0 фоизни;
- компьютерлар ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар ҳажми 5266,4 млн. сўмни ташкил этган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 86,2 фоизни;
- шахсий хизматлар ҳажми 8765,6 млн. сўмни ташкил этган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 86,5 фоизни;
- меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар ҳажми 417,7 млн. сўмни ташкил этган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 82,9 фоизни;
- бошқа хизматлар ҳажми 5189,4 млн. сўмни ташкил этган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 135,0 фоизни ташкил этди.
М.МУМИНОВ,
Каттақўрғон шаҳар статистика бўлими бошлиғи