Янгиликлар
СОҒЛОМ ОНА СОҒЛОМ БОЛА ЮРТ КЕЛАЖАГИ
19.10.2022 - 09:02Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар самараси ўлароқ оналик ва болаликни муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилган. Бугун Каттақўрғон шаҳрида бўлган Сенат вакилларидан иборат ишчи гуруҳи бу борада олиб борилаётган ишлар билан танишдилар. Меҳмонлар шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ҳамроҳлигида шаҳар Тиббиёт бирлашмасида бўлиб оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, уларнинг саломатликларини сақлаш йўлида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирдилар.
Ўзбекнинг шон-шуҳратисан, Самарқандим!
18.10.2022 - 17:47Бугун эрта тонгдан Президент таьлим муассасалари агентлиги тизимидаги Каттақўрғон шаҳар ихтисослаштирилган мактабида ушбу номда тадбир бўлиб ўтди. 18 октябрь - Самарканд шаҳри куни муносабати билан ташкил қилинган тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан азим Самарқанд шаҳрини улуғловчи шеър ва қўшиқлар ижро этилди.
Шунингдек, ўқувчилар томонидан Самарқанд шаҳрининг бетакрор мўъжизалари ва тарихий обидалари акс этган расмлар кўргазмаси ҳам ташкил қилинди.
МАДАНИЙ МЕРОС ОБЪЕКТЛАРИ ДАСТУР ДОИРАСИДА ТАЪМИРЛАНАДИ
18.10.2022 - 14:40Яқинда ижтимоий тармоқда Каттақўрғон шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини эътироф этиш билан бирга шаҳардаги айрим маданий мерос объектларининг аҳволи қониқарсиз ҳолатда эканлиги ҳақидаги хабар чоп этилди.
Ушбу хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Шаҳар ҳокими ишлаб чиқариш корхонаси шароити билан танишди
18.10.2022 - 11:25Куни кеча Каттақўрғон шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова шаҳримизнинг "Яккабоғ" маҳалласи Ингичка кўчасида жойлашган “Класс-ф” МЧЖ га ташриф буюрди.