ЗУЛФИЯНИНГ КАТТАҚЎРҒОНЛИК ИЗДОШЛАРИ БЕЛЛАШДИЛАР

Ҳар йили анъанавий равишда иқтидорли ижодкор қизлар ўртасида “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти учун танлов бўлиб ўтади. Танловда адабиёт, санъат, маданият, таълим, фан,спорт, жамоатчилик каби 7 та  йўналиш бўйича 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган хотин-қизлар иштирок этадилар.

Куни кеча каттақўрғонлик хотин-қизлар ўртасида ҳам ушбу танловнинг шаҳар босқичи ўтказилди. 2 сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкил қилинган танловда шаҳар ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ш.Кучкарова,  170 нафар  хотин-қизлар қатнашдилар.

Ҳар бир йўналиш бўйича ўқувчи-қизларнинг иқтидорлари ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб баҳоланди.

-Ушбу танловда шаҳримиздаги юксак қобилияти ва истеъдоди, интеллектуал салоҳияти билан тенгдошлари орасида ўз ўрнига эга бўлган қизларимиз иштирок этдилар. Албатта, бугун уларнинг орасидан энг муносиблари ғолиб бўлади. Биз мана шу иқтидорли қизларимиз орасидан бу йили мукофотга номзод чиқишини жудаям истардик,-дейди оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ш.Кучкарова.

Ҳақиқатдан ҳам Каттақўрғон шаҳри ўзининг бой адабий ва маданий муҳити билан зиёли шаҳар ҳисобланади.

 

Ана шу зиёли, маърифатли шаҳарга мос равишда Зулфиянинг ҳақиқий каттақўрғонлик издошлари жуда кўп. Ўйлаймизки, улар орасидан  энг муносиби “Зулфия” номидаги Давлат мукофотини қўлга киритади.

Шаҳар босқичида ҳакамлар томонидан юқори баҳоланиб ғолиб топилган ўқувчи-қизлар вилоят босиқичда иштирок этиш ҳуқуқни қўлга киритдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM