Мувофиқлаштирувчи ва маслаҳат органлари

Шаҳар ҳокимлиги раҳбариятининг функционал вазифалари шаҳар ҳокимининг 2016 йил 22 декабрдаги  ПҚ-2691-сонли қарорининг иловасига асосан тақсимланган   

Шаҳар ҳокими 

• Шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Хорижий фуқароларга шу жумладан МДҲ қатнашчилари бўлган давлат фуқароларига ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга шаҳар ҳудудида яшаш учун рухсатномалар бериш, шунингдек уларни доимий рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш бўйича махсус комиссия;

• Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сон Фармони амалга оширилиши бўйича чора-тадбирлар бажарилишини мувофиқлаштирувчи шаҳар комиссияси;

• Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасининг шаҳар кузатув Кенгаши;

• Ёшлар масалалари бўйича шаҳар идоралараро Кенгаши;

• Шаҳар Маънавият ва маърифат Кенгаши;

• Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича шаҳар комиссияси;

• Вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссия;

• Шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш минтақавий комиссияси;

• шаҳарда эпидемияга қарши кураш фавқулодда комиссияси;

• Давлат мулкини инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар эвазига инвесторларга танлов асосида “ноль” харид қийматида сотиш бўйича шаҳар ҳудудий танлов комиссияси;

• Ер танлаш ва ажратиш комиссияси (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи шаҳар комиссияси;

• Тошқинга қарши кураш бўйича шаҳар комиссияси;

• Шаҳарда болаларни ёзги соғломлаштириш ва дам олдириш комиссияси;

• Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун лицензия бериш бўйича шаҳар комиссияси;

• Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳудудий комиссияси;

• Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх-навони мониторинг ва назорат қилиш бўйича доимий фаолият юритадиган ҳудудий комиссия;

• Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини
2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича шаҳар комиссияси;

• Энергия самарадорлиги ва энергиянинг тикланадиган манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича шаҳар комиссияси;

• Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича шаҳар Кенгаши;

• Таносил касалликларига қарши курашиш шаҳар идоралараро комиссияси;

• Мактабгача таълим тизимини танқидий ўрганиш ва янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш бўйича комиссия;

• ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашишга доир тадбирларни мувофиқлаштириш бўйича шаҳар комиссияси;

• 2020 йилда Токио (Япония) шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига шаҳар спортчиларини сифатли тайёрлашни ташкил этиш бўйича шаҳар комиссияси;

• Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи шаҳар Кенгаши;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.

Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари

• Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш шаҳар комиссияси;

• Жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий-маиший жиҳатдан ва ишга жойлашишда ёрдам кўрсатиш бўйича шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги махсус комиссияси;

• Фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматларга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга қабул қилиш бўйича шаҳар чақирув комиссияси;

• Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи Кенгаш;

• Ўта муҳим ва тоифаланган объектлар муҳофазасини назорат қилиш комиссияси;

• шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномаларини бериш бўйича махсус комиссияси;

• қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.

Шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари

• Қора ва рангли металлар парчаларини, чиқиндиларини тайёрлаш ва топширишни назорат қилиш бўйича шаҳар комиссияси;

• Аҳоли пунктларини комплекс қуришни назорат қилиш ҳудудий комиссияси;

• Ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш шаҳар комиссияси;

• Транспорт соҳасида лицензиялаш бўйича шаҳар комиссияси;

• Капитал қурилишда пудрат савдолари (тендер)ни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича шаҳар комиссияси;

• Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссияси;

• Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш бўйича шаҳар комиссияси;

• шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги ёнғин хавфсизлиги бўйича комиссия; 

• қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.

Шаҳар ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризм