Шаҳар ҳокими ишлаб чиқариш корхонаси шароити билан танишди        

Куни кеча Каттақўрғон шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова шаҳримизнинг "Яккабоғ" маҳалласи Ингичка кўчасида жойлашган “Класс-ф” МЧЖ га ташриф буюрди. 

Ташриф давомида шаҳар ҳокими мазкур корхона томонидан “Ёқилғи ва мойлаш маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш” бўйича умумий қиймати 1.2 млн.доллар бўлган инвестиция лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. 

Жорий йил якунига қадар лойиҳани ишга тушириш бўйича мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.

 Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM