МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШДА ФАОЛЛАР
03.11.2022 - 17:34Шу кунларда республикамиз сингари шаҳримизда ҳам “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида кўкаламзорлаштириш ишлари қизғин кетмоқда.
Айниқса, бунда таълим муассасалари, мактабгача таълим ташкилотлари ҳам фаоллик кўрсатмоқдалар. Ушбу хайрли тадбирлар доирасида мактабгача таълим ташкилотларида турли гуллар экилиб, ажойиб манзара касб этмоқда.