Янгиликлар
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШДА ФАОЛЛАР
03.11.2022 - 17:34Шу кунларда республикамиз сингари шаҳримизда ҳам “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида кўкаламзорлаштириш ишлари қизғин кетмоқда.
Айниқса, бунда таълим муассасалари, мактабгача таълим ташкилотлари ҳам фаоллик кўрсатмоқдалар. Ушбу хайрли тадбирлар доирасида мактабгача таълим ташкилотларида турли гуллар экилиб, ажойиб манзара касб этмоқда.
ШАҲАРДА “ЯШИЛ МАКОН”ЛАР КЎПАЙМОҚДА
03.11.2022 - 11:03Каттақўрғон шаҳрида ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Долзарб 40 кунлик” жадаллик билан кетмоқда. Маҳаллалар, идора ва ташкилотлар, муассасаларда, кўча бўйларига турли манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазилиб кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Шаҳарга кириш жойидаги бўш турган ерда ҳам шаҳар ҳокими ташаббуси билан кўп йиллик дарахтларни экиш таклифи берилган эди.
“ОҚИЛА АЁЛЛАР ҲАРАКАТИ” ҲАРАКАТДА
03.11.2022 - 09:24Барча ҳудудларда ташкил қилинган “Оқила аёллар“ ҳаракати аъзолари томонидан белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.