Янгиликлар

Ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Бугун Каттақўрғон шаҳар Ахборот-кутубхона маркази директори У.Негматов ва Президент Таълим Муассасалари Агентлиги тизимидаги Каттақўрғон шаҳар Ихтисослаштирилган мактаби директори Ж.Абдуллаев ҳамкорлик меморандуми имзолашди. 

Ички ишлар ходимлари ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйини ташкил этилди.

Каттақўрғон шаҳар Ахборот-кутубхона маркази фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббуси бўйича имплементация стратегиясини жорий этиш юзасидан "Миллий ўқитиш ҳафталиги " лойиҳаси доирасида Каттақўрғон шаҳар ИИБ билан ҳамкорликда "Заковат" интеллектуал ўйини бўлиб ўтди.

"Киберспорт" мусобақасининг сектор босқичи бўлиб ўтди 

Шу кунларда Каттақўрғон шаҳрида “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи мавсуми бўйича маънавий-маърифий тадбирлар, мусобақалар бўлиб ўтмоқда. Ушбу тадбирлар доирасида бугун шаҳримиздаги маҳалла ёшлари ўртасида “Киберспорт” мусобақасининг сектор босқичи бўлиб ўтди.

12 НАФАР ШАХС ШАРТЛИ ОЗОД ЭТИЛДИ

Юртимизда суд-ҳуқуқ тизимида ўтказилаётган ислоҳотлар натижасида, инсонпарварлик тамойилларига таянган ҳолда жиноий жазолар енгиллаштирилиб, жиноят содир этган шахсларга нисбатан кўпроқ озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо турлари қўлланилмоқда. 

ҲОКИМЛИК ХОДИМЛАРИ УЧУН СИЁСИЙ-МАЪРИФИЙ СОАТ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун шаҳар ҳокимлиги аппарат ходимлари учун навбатдаги сиёсий -маърифий ўқув соати бўлиб ўтди.
Иштирокчилар дастлаб, ҳафта давомида юз берган муҳим воқеалар шарҳи билан танишдилар.
Давлат хизматчиларининг иш фаолиятида мулоқот ва муомала маданиятининг алоҳида ўрни бор. Ўқув соати давомида  давлат хизматчилари учун  “Мулоқот маданияти ва нотиқлик санъати” мавзусида ҳам батафсил маълумот берилди.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM