Янгиликлар

ҲОКИМ ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИНИ ЎРГАНДИ

Бугун шаҳар ҳокими Гавҳар Алимованинг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди. Шаҳар халқ қабулхонасида бўлиб ўтган қабул давомида 20 дан ортиқ  фуқаролар ўз мурожаатлари билан иштирок этдилар.

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРИ КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДА БЎЛДИ

Шу кунларда шаҳримиздаги Касб-ҳунарга ўқитиш маркази ҳамда шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази биноларида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Аввалроқ  ушбу бинолардаги қурилиш-таъмирлаш ишлари айрим сабабларга кўра якунига етказилмаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Куни кеча шаҳарга ташриф буюрган Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова иштирокида ушбу жойларда бўлди ва олиб борилаётган ишлар билан танишди.

САМДУ КАТТАҚЎРҒОН ФИЛИАЛИНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Каттақўрғон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ишларнинг яна бир натижаси сифатида шаҳарда Самарқанд давлат Университетининг Каттақўрғон филиали очилган эди. Шаҳар ҳокимининг ташаббуси билан ташкил қилинган ушбу таълим муассасасида ўтган ўқув йили давомида 703 нафар талаба таҳсил олди.

МУНОСАБАТ

Яқинда ижтимоий тармоқда Каттақўрғон шаҳридаги айрим мактабларга қўйилган раҳбарларни АРГОСга қўйилмасдан лавозимга тайинланганлиги ҳақида хабар тарқалди. Ушбу хабарни шаҳар Халқ таълими бўлими мудири Ж.Ахмедов қуйидагича изоҳлади.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM