Хотин-қизлар муаммолари ўрганилди

Халқ дардига дармон бўлиш, қайғусига ва қувончига шерик бўлиш халқимизга хос қадриятлардандир. Хусусан Каттақўрғон шаҳрида ҳам ушбу қадриятларга ҳамоҳанг тарзда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини мустаҳкамлаш, ажрим ёқасида бўлган оилаларни яраштириш чораларини кўриш бўйича тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Куни кеча Каттақўрғон шаҳридаги Халқ қабулхонасида хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш мақсадида шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан сайёр қабул ўтказилди. 
Ўтказилган мазкур қабул давомида ўрганилган 28 та мурожаатларнинг 24 таси жойида ҳал бўлган бўлса, 2 тасига вақт бериш ва 2 таси жойига бориб ўрганилиши белгиланди. Шунингдек, 3 та оиланинг яраштирилишига муваффақ бўлинди.
Бу каби сайёр қабуллар давом этади.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM