Муносабат

Ижтимоий тармоқда Каттақўрғон шаҳар, Дўстлик маҳалласи, Шавқий кўчасидаги 25 кўп хонадонли уйнинг том қисмидан ёғингарчилик таъсирида сув оқаётганлиги бўйича видео мурожаат тарқалган.
Мазкур мурожаат юзасидан Каттақўрғон шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи Ш.Сайдиевнинг маълум қилишича, мазкур кўп хонадонли уйнинг том қисми хизмат кўрсатувчи "Қўрғон Сервис Бошқарув" МЧЖ бошқарув сервис компанияси томонидан таъмирланиб, муаммо бартараф этилган.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM