“ЁШ ҚУТҚАРУВЧИ” ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш шунингдек, шаҳар ҳудудидаги умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар мактабларида ташкил этилган “Ёш қутқарувчи” кўнгилилар клублари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида “Ёш қутқарувчи” танлови ўтказилди.

Унда мусобақаларнинг босқичларида муносиб иштирок этган жамоалар ва мактабларнинг ёш қутқарувчи кўнгилилар жамоаларидан, жами 96 нафар ўқувчи -ёшлар шаҳар босқичида иштирок этдилар. 

Танловни очиб берган шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Алишер Ўтаганов ушбу тадбирнинг аҳамияти ҳақида гапирар экан, бу каби мусобақалар ўқувчи-ёшларни жисмоний чиниқтириш билан бирга фавқулодда вазиятларда аҳоли ва жамоат тартибини сақлаш, фуқаро мухофазаси ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасидаги билимлирани оширишда ҳам муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Ўқувчи-ёшлар қизғин тарзда кечган мусобақада 5 та шарт бўйича беллишдилар. Савол-жавоб, эстафета, биринчи ёрдам кўрсатиш, дор йўли ва чодир, турникка тортиниш каби шартларда ўзларининг эпчиллиги ва фаоллигини кўрсатган Каттақўрғон шаҳридаги 2-мактабнинг “Жалолиддин Мангуберди” жамоаси ғолиб деб топилди ва вилоят босқичида иштирок этиш хуқуқини қўлга киритди. 

Ушбу жамоага вилоят босиқичида шаҳримиз шаънини муносиб ҳимоя қилишига омад тилайимз.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM