“ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИ ОЙЛИГИ” ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТАДИ

Маълумки, айни кунларда юртимизда 15-ноябрдан 15-декабрга қадар “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида турли тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Бугун ойлик муносабати билан Каттақўрғон шаҳар ФВБ да куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатлар ва ис газидан заҳарланишларни олдини олиш мақсадида ҳамкор ташкилотлар ва коммунал соҳа вакиллари билан ҳамкорликда “Дўстлик” маҳалласида  эрталабки йўриқнома олиб борилди.  

Маҳалла ҳудудида жойлашган 44 та кўп қаватли ва 16 та ҳовли уй- жойларга тақсимот асосида ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида маҳаллабай ва хонадонбай юрилиб, ёнғин ва ис газидан заҳарланиш ҳолатларини олдини олиш юзасидан тарғибот ва йўриқномалар, ёнғин ва ис газларини олдини олиш борасида тушунчалар берииш учун тақсимот асосида кўчаларга  шахсий таркиб тарқатилди.

Абу Али ибн Сино жамоат саломатлик техникумида ўқитувчи ва талабалар билан куз-қиш мавсумини беталофат ўказиш, ис газидан заҳарланишни олдини олиш юзасидан ўтказилган семинар давомида қул бола ва талабга жавоб бермайдиган электр ускуналардан содир бўлаётган ёнғинлар мисоллар тариқасида тушунтириб ўтилди.

“Мунисахон Бунёдкор” МЧЖ қурилиш ташкилотида ишчи- ходимларига профилактика ишлари олиб борилди. Қурилишда қолиб ишловчи ишчиларга  ётоқхонада давлат стандартига эга бўлган иситиш печларидан фойдаланиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиниши тўғрисида профилактик ишлар олиб борилди.

Шунингдек, “Дўстлик” маҳалласида Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ва ҳамкор ташкилот вакиллари билан ҳамкорликда фуқаролар яшаш уй-жойлари, кўп қаватли уй-жойлар ҳамда ижтимоий соҳа обьектларининг куз-қиш мавсумига таёргарлик ҳолати юзасидан ўрганишлар олиб борилиб,  иситиш печларининг куз-қиш мавсуми олдидан мавсумий тозаланиб, техник кўрикдан ўтказилиши тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари фуқароларнинг яшаш хонадонларида ис газидан заҳарланишни олдини олиш мақсадида печларнинг дудбуронлари махсус анжомлар ёрдамида тозаланди.  

Ойлик доирасидаги тадбирлар давом этади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM