АЙНИ ДАМДА

Image_tadbir: 

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ходимлари учун “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла" йили Давлат дастурига мувофиқ "Давлат фуқаролик хизматини самарали ташкил этиш" мавзусидаги ўқув семинари бўлиб ўтмоқда.
Самарқанд вилоят ҳокимлиги ҳамда Давлат бошқарув академиясининг Самарқанд ҳудудий филиали ҳамкорлигида ташкил қилинган ушбу ўқувда вилоят ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи бош мутахассиси А.Қодиров ҳамда Самарқанд давлат университети профессор ўқитувчилари иштирок этмоқда.
Ўқув давомида ҳокимлик ҳодимлари Давлат фуқаролик хизматини самарали ташкил этишда жамоатчилик назоратининг аҳамияти, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва олдини олишда самарали мулоқот маданияти, Давлат хизматчиларини психологик барқарорлигини ошириш, шахслараро муносабатлар, зиддиятли вазиятлар ва уларни олдини олиш ҳамда ҳокимлик ходимларининг жамоатчилик ва ОАВ билан самарали алоқаларини ташкил этиш.  
PR менежмент каби мавзулардаги маърузаларни тинглайдилар.


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM