ЯНА БИТТА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ОЧИЛДИ

Мактабгача таълимга берилаётан эътибор боис бугун мактабгача таълим муассасаларининг қиёфаси тубдан ўзгариб, замон талаблари даражасидаги масканларга айланмоқда. Ўтган йилларда шаҳримиздаги кўплаб мактабгача таълим муассасаларида ҳам қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди.   

Ушбу ислоҳотларнинг амалдаги натижаси сифатида яна битта мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.

8 мактабгача таълим ташкилотининг очилиш тадбирида шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, сектор раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари ва соҳа ходимлари иштирок этдилар.

Шаҳар ҳокими сўзга чиқиб, келажакда ушбу таълим даргоҳидан юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган ёшлар етишиб чиқишини тилади ва муассаса жамоасининг бу борадаги фаолиятига муваффақият тилади.

Шундан сўнг тадбир иштирокчилари мактабгача таълим ташкилотидаги шарт-шароитлар билан танишдилар.

Муассаса 210 ўринга мўлжалланган. 7 та гуруҳ яъни, 2 та катта, 2 та тайёрлов, 2 та ўрта ва 1 та кичик гуруҳлар мавжуд.

Барча ўқув машғулотлари хонаси, ётоғхона, овқатланиш ва ювиниш хоналари замон талаблари даражасида жиҳозланган.  

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM