“Яшил макон ” умуммиллий лойиҳаси бўйича “Долзарб 40 кунлик"ни мактаблар бошлаб берди

Жорий йилнинг 11 октябрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллаларни обод қилиш ва аҳолини ўйлантираётган масалаларни ҳал этиш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларни кўкаламзорлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилган эди.  

Давлатимиз раҳбари йиғилишда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида бу йил якунигача 75 миллион дона, келгуси йил баҳор ойларида яна 125 миллион дона мевали ва манзарали кўчатлар экиш вазифасини қўйди. Шундан келиб чиқиб, ўтган йилги тажрибадан келиб чиқиб, 20 октябрдан 1 декабргача кўчат экиш бўйича «долзарб 40 кунлик»ни эълон қилди.

Бугун республикамиз бўйлаб бошланган “долзарб 40 кунлик” доирасида шаҳримизда ҳам кўчат экиб атроф-муҳитни кўкаламзорлаштириш жараёнлари бошланди.

Шаҳримизда бу борадаги ишларни умумтаълим мактаблари биринчилардан бўлиб бошлаб берди.

Жумладан, бугун шаҳримиздаги 14 ҳамда 16 умумтаълим мактабларида манзарали дарахт кўчатларини ўтқазиш тадбирида шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, шаҳар Халқ қабулхонаси, шаҳар Халқ таълими бўлими вакиллари иштирок эдилар.

-Президентимиз таъкидлаганидек, дарахтларни ҳавас билан экиш халқимиз, маҳаллаларимизнинг маданиятига айланиши керак. Ҳар бир инсон бу хайрли ишга муносиб ҳисса қўшиши керак,- деди шаҳар ҳокими.

Ҳар ҳафтанинг пайшанба ва шанба кунларида ҳар иккита мактабда мана шундай кўкаламзорлаштириш, кўчат экиш ишларини амалга ошириш режалаштирилганлигини айтди биз билан суҳбатда шаҳар Халқ таълими бўлими мудири Ж.Ахмедов.

“Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасидаги кўкаламзорлашти- риш ишлари давом этади.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM