МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқда "Оқ олтин" маҳалласининг "Мадраса" берк кўчасидаги ҳолат бўйича видеомурожаат тарқалган. Мазкур видеомурожаат юзасидан шаҳар ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Ж,Ахмедов қуйидагича изоҳ берди: Каттақўрғон шаҳрида 2022 йилги дастурларга асосан "Оқ олтин" маҳалласида 2,9 км цемент-бетон йўлларни таъмирлаш белгиланган бўлиб, бугунги кунда маҳалла ҳудудидаги кўчаларда таъмирлаш ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда. Шунингдек маҳалла ҳудудидаги асфальт қилиниши белгиланган 0,4 км йўлларга бугунги кунда тўлиқ асфальт қопламаси ётқизилган. 

Мазкур маҳалланинг "Мадраса" берк кўчаси жорий йилги дастурда йўқлиги сабабли шаҳар ҳокимлиги томонидан мазкур кўчага шағал тош қопламаси ётқизиб таъмирлаш белгиланган бўлиб, яқин кунларда амалга оширилиши режалаштирилган.  

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM