“БУВИЖОНЛАР МАКТАБИ” ВАКИЛЛАРИ КАТТАҚЎРҒОНДА

Бугун вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси қошида ташкил этилган “Бувижонлар мактаби” кенгашининг бир гуруҳ нуронийлари Каттақўрғон шаҳрида бўлдилар.

Меҳмонлар дастлаб, шаҳримиздаги “Нуронийлар маскани” мажмуасига ташриф буюриб, бу ерда кексалар учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирдилар. Шу ерда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова билан меҳмонлар ўртасида самимий суҳбат бўлиб ўтди. Улар шаҳардаги ўзгаришлар, бунёдкорлик ишлари, шунингдек, шаҳримиздаги кексаларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишларга ҳам тўхталдилар ва бу каби ишлар бугун мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш йўлидаги ислоҳотларнинг амалдаги натижаси эканлигини таъкидладилар.

Шундан сўнг меҳмонлар шаҳардаги 18 умумтаълим мактабида бўлиб, 5 ташаббус доирасидаги ишлар билан танишдилар ҳамда ўқувчи-қизлар билан “Қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш” мавзусида давра суҳбати ўтказдилар.

Мактабдаги қизлар томонидан ”Бувижоним кийган либослар” номли саҳна кўринишини тадбир иштирокчилари катта қизиқиш билан кутиб олдилар.

Навбатдаги манзил шаҳримиздаги “Афсона” мактабгача таълим ташкилоти бўлди. Кенгаш аъзолари муассасада болажонларни таълим-тарбия олишлари учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.

Бугун шунингдек, меҳмонлар шаҳардаги "Ермачит" маҳаласида ҳамда маҳалла марказида ҳам бўлдилар.

Ташриф якунида меҳмонлар, нуроний онахонлар юртимизнинг тинчлиги ва фарвонлиги янада бардавом бўлишини тилаб дуога қўл очдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM