ҲАР БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРДА

Бугун шаҳар ҳокими Гавҳар Алимованинг навбатдаги қабули ўтказилди. 

Шаҳар халқ қабулхонасида бўлиб ўтган қабулда 20 дан ортиқ фуқаролар иштирок этдилар.

Қабул давомида фуқаролардан уй-жойини таъирлаш, соғлигини тиклаш учун дори-дармон олишда ёрдам, уй-жой олиш, коммунал тўловлардаги қарздорлик, свет, газ, алимент ва  бошқа масаладаги мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатларни ўрганиш давомида уларнинг айримлари жойида ҳал этилган бўлса, қолганларини ижросини таъминлаш юзасидан мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.                                                           

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM