КЕКСАЛИКНИ СОҒЛОМЛИК БИЛАН

Кексаликнинг ҳам ўзгача гашти бор. Бунда эса соғлом турмуш тарзига амал қилишнинг аҳамияти катта. Жамиятда соғлом турмуш тарзининг яхши йўлга қўйилгани жамият аъзоларининг ҳар томонлама жисмонан бақувват бўлишларига имкон яратади.
Шу мақсадда “Кексалар ҳафталиги” доирасида шаҳримиздаги нуронийлар учун тиббий кўрик ташкил қилини.
Шаҳар прокуратураси, Тиббиёт бирлашмаси ҳамда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорлигида ташкил қилинган тадбир давомида шаҳримиздаги Алишер Навоий маҳалласидаги бир гуруҳ нуронийларга профилактик ва тиббий-санитария ёрдамлари кўрсатилди. 
Шунингдек, саломатликнинг муҳим омилларидан бўлган соғлом овқатланишни тарғиб қилиш мақсадида фитобар ташкил қилинди.
Тадбир давомида 70 нафардан ортиқ фуқаролар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. 
Чуқурлаштирилган тиббий кўриклар шаҳримизнинг барча маҳаллаларида олиб борилади. 


Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM