АЁЛ МИЛЛАТ ДАВОМЧИСИНИ ДУНЁГА КЕЛТИРАДИ:УНИНГ БУЮКЛИГИ ҲАМ АНА ШУНДА

Аёлларнинг жамиятдаги айниқса, оиладаги ўрнини юқори эканлигини алоҳида эътироф этиш жоиз. Зеро, улар не-не буюк зотларни, миллат давомчиларини дунёга келтирувчилардир. Шу боисдан ҳам мамлакатимизда аёлларни соғлом авлодни дунёга келтиришларига алоҳида эътибор қаратилган.

Куни кеча Каттақўрғон шаҳрида бўлган Республика оила ва хотин -қизлар қўмитаси ишчи гуруҳи вакиллари бу борадаги ишлар билан танишиш мақсадида шаҳар тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлимига ташриф буюрдилар. Қўмита раиси ўринбосари Раъно Турдибоева, вилоят ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зебинисо Рахманова шаҳар ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Шаҳло Кучкарова иштирокида тиббиёт бирлашмаси раҳбари билан туғруқ бўлимидаги шарт-шароитлар ҳақида суҳбатлашдилар.

-Соғлом авлодни дунёга келтириш ва бунда оналарнинг саломатликларини асраш соҳа ходимлари олдидаги биринчи галдаги вазифа ҳисобланади. Бунда туғруқ бўлимларида барча шароитлар яратилган бўлиши лозим. Айниқса, санитария- гигиен ҳолатларига алоҳида эътибор қаратиш керак, -дейди қўмита раиси ўринбосари Р.Турдибоева.

Қаранги, шу куни бўлимда янги 10 нафар келажак давомчилари дунёга келган экан. Меҳмонлар туғруқ бўлимидаги янги дунёга келган чақалоқларнинг оналарини оналик бахти билан муборакбод этдилар.

Шунингдек, оналар билан суҳбат давомида фарзандларни соғлом дунёга келтиришда туғруқ оралиғига эътибор қаратишлари, ҳомиладорлик вақтидаги текширувлардан ўз вақтида ўтишлари лозимлигини алоҳида таъкидладилар.

Келгусида улар юртимиз ривожига муносиб ҳисса қўшадиган инсонлар бўлиб вояга етишларига тилак билдирдилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM