Оила ва хотин-қизлар Давлат қўмитаси вакиллари Каттақўрғон шаҳридаги "Хонатлас" фестивалида иштирок этдилар

Куни кеча шаҳримиздаги “Гўзалкент” маҳалласида ўзбек аёлларининг миллий либосларини ўзида акс эттирган  Хонатлас фестивали ўтказилди.

Маҳалла фаоллари, кекса нуронийлар, “Оқила аёллар” ҳаракати вакиллари ҳамда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари иштирокида ўтказилган ушбу тадбирда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, Республика оила ва хотин-қизлар Давлат қўмитаси раиси ўринбосари Раъно Турдибоева, вилоят ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зебинисо Рахманова ҳамда шаҳар ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Шаҳло Кучкарова иштирок этди.  

Меҳмонларни маҳалла хотин-қизлари ажойиб лапарлар билан кутиб олдилар.

Шундан сўнг тадбир иштирокчилари маҳалладаги ҳунарманд, тикувчи хотин-қизларнинг  қўл меҳнатлари намуналари билан танишдилар.

-Ҳар бир хотин-қиз ё бирор касб ё бирор ҳунарни билиши керак. Бу уларда ҳам жамиятда ҳам оилада, ҳам ўзларини моддий томондан таъминлашда яхши имкон бўлади. Айниқса, лидер аёллар ҳар томонлама ўрнак бўлиши керак,-дейди шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова.

Маҳалла аёлларининг, нуроний онахонларнинг ишларини кузатиш асносида бу борадаги тавсияларини берган қўмита раиси ўринбосари Р.Турдибоеванинг каштачилик бўйича амалий ишлари хотин-қизларни лол қолдирди.

Шунингдек, меҳмонлар шу куни шаҳар ҳокимлигида ҳам бўлдилар. Хонатласда ял-ял ёниб турган  ўқувчи-қизлар ҳамда шаҳримизнинг фаол хотин-қизларининг миллийлигимизни ўзида намоён этган либослар ҳақидаги, шунингдек бу каби фестивалларнинг аҳамияти ҳақидаги  меҳмонлар билан суҳбати айниқса, самимий бўлди.

Келгусида мана шундай тадбирларни кўплаб ўтказилиши лозимлигини таъкидладилар.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM