“ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ТАРБИЯЧИСИ” ТАНЛОВИНИНГ ШАҲАР БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ

Ҳар йили мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари ўртасида “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” танлови ўтказиб келинади. 

Юқори малакали тарбиячиларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш, педагогик маҳорати ва ижодий қобилиятини ривожлантириш, илғор тажрибаларини оммалаштириш, соғлом рақобат ва ижодкорлик муҳитини яратиш мақсадида ташкил қилинган ушбу танлов шаҳримиздаги мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари ўртасида ҳам юқори савияда бўлиб ўтди.

14 - мактабгача таълим ташкилотида ўтказилган танловни шаҳар Мактабгача таълим бўлими мудири У.Джалолов очиб берди ва танловнинг аҳамияти ҳақида сўз юритди.

Икки турдан иборат бўлган танловнинг шаҳар босқичида тарбиячилар “Энг яхши методист тарбиячи”, “Энг яхши креатив тарбиячи”, “Инновацион ва ахборот технологияларни қўллайдиган энг яхши тарбиячи”, “Энг яхши лойиҳа муаллифи”, “Мохир қўл устаси” каби номинациялар бўйича беллашдилар.

Дастлаб, танлов ҳайъати азолари ушбу номинациялар бўйича танлов иштирокчиларининг янгиликлар, ғояларни ўз ичига олган кўргазмалари билан танишдилар.

Иккинчи турда иштирокчиларнинг фаолиятлари акс этган видеолавҳалар намойиши билан танишган ҳайъат аъзолари томонидан танлов ғолиблари аниқланди.

Номинациялар бўйича ғолиб топилган иштирокчилар вилоят босиқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

Танлов ғолибларига вилоят босқичида ҳам муваффақиятли иштирок этиб, фахрли ўринларин қўлга киритишларини тилаб қоламиз.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2024 © Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM